Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида талончилик билан телефон олиб қочувчилар ушланди
2017 йил 17 апрелда Яшнобод тумани ҳудудида Сардор Ҳусан ўғли ва Жаҳонгир Бобоназаровлар фуқаро А.га тегишли бўлган Самсунг русумли телефонини баҳона билан сўраб, олиб қочаётганларида қўлга тушган. Уларни ўша ерда фаолият олиб бораётган ички ишлар ходимлари мазкур жиноятга алоқадорликда гумон қилиб ушлашган. Бу ҳақда Тошкент ИИББда бўлиб ўтган матбуот брифингида маълум қилинди.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодекси 166-моддаси 2-қисми “в” банди, яъни талончилик жинояти аломатлари билан жиноий иш қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Шу муносабат билан, Тошкент ИИББ юқоридаги гумонланувчилардан жабрланган фуқаролар бўлса, 102 қисқа рақами ёки ички ишлар идораларига мурожаат қилишни сўрайди.


Мавзуга оид
19:10 / 18.12.2025
ЎзМУ қошида Назарий физика институти ташкил этилади
13:59 / 18.12.2025
Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади
12:53 / 18.12.2025
Тошкент–Лондон ҳаво қатнови кенгайди: ҳафтасига 5 та рейс
08:50 / 18.12.2025