Тошкентда навбатдаги “сохта” милиционер қўлга олинди
2017 йил 17 апрель куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан Қибрай туманига ўтадиган “Қорамурт” блок-постида хизмат вазифасини ўтаётган ходимлар томонидан Тошкент вилоятига чиқиб кетаётган фуқарога тегишли Кобальт русумли автомашина тўхтатилган. Ҳайдовчи ўзини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг шахсий таркиб билан ишлаш инспекцияси бошлиғи Бўронов деб таништирган ва хизмат гувоҳномасини кўрсатган.
Суриштирув жараёнида ушбу гувоҳнома қалбакилаштирилгани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “а” банди ва 228-моддаси 3-қисми яъни расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ундан фойдаланиш жиноят аломатлари билан жиноий иш қўзғатилган. Бўроновга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг матбуот брифингида айтишича, мазкур фуқаро ўзидаги сохта гувоҳномадан фойдаланган ҳолда турли жиноятларни, фирибгарликларни амалга оширган бўлиши эҳтимол. Шу сабабли, қуйидаги суратдаги шахсдан азият чеккан, жабрланган, алдовга учганлар бўлса, 102 қисқа рақами орқали телефон қилиш ёки яқин орадаги ички ишлар идораларига мурожаат қилишлари сўралади.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024