Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада давлат хизматчилари учун инглиз тили мажбурий қилиб қўйилади
Украинада 2019 йилдан бошлаб давлат идораларига ишга қабул қилиш вақтида инглиз тилини билиш мажбурий бўлади. Бу ҳақда Украина адлия вазири Павел Петренко маълум қилди, деб хабар бермоқда "Укринформ" ахборот агентлиги.
"2019 йилдан бошлаб инглиз тили давлат идораларига ишга кириш учун асосий шартлардан бири бўлади. Давлат хизматчиси бўлишни истаганлар украин тилидан ташқари, инглиз тилини таянч даражада билишлари зарур бўлади", деб айтди вазир.
Ахборот агентлигининг таъкидлашича, Украинада инглиз тилини 70 фоиз аҳоли билади, ваҳоланки Европа Иттифоқида бу кўрсаткич 50 фоизни ташкил қилади.
Бир йил аввал Украина президенти Пётр Порошенко барча украиналикларни инглиз тилини ўрганишга чақирганди.
Мавзуга оид
16:13 / 22.06.2026
Украина Воронеждаги мудофаа заводига ҳужум қилди – фотолар
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
11:35 / 21.06.2026
Капотнядаги заводга зарба оқибатлари. Космосдан кўриниш
22:13 / 19.06.2026