16:49 / 21.04.2017
12930

Видео: АҚШда ҳайдовчининг эътиборсизлиги қимматга тушди

Калифорнияда юк машинаси ҳайдовчисининг эътиборсизлиги туфайли "Ниссан Максима" русумли енгил автомашинани илдириб, уни автомагистрал узра тортиб ҳаракатланди. Юк машинаси ҳайдовчисининг айтишича, у буни билмаган. Воқеани юк машинаси ёнида кетаётган бошқа бир автомобиль ҳайдовчиси тасвирга олган. 

"Улар машинани тортиб кетмоқда. Улар нима бўлаётганини тушунишмаяпти", — дея изоҳлаган воқеага шоҳид бўлган Брайан Стеймке.

У судралиб кетаётган машинага етиб олганида, ундаги ҳайдовчи юк машинаси тўхтамаётганини айтган. Бироз вақтдан сўнг, юк машинаси ҳайдовчисининг эътиборини жалб қилишнинг уддасидан чиқилди. 

"Бу бола сени машинанга илиниб қолганди", — деган Стеймке юк машинаси ҳайдовчисига. У бунга жавобан бундан хабардор эмаслигини айтган.
 
Полиция маълумотларига кўра, сабзи олиб кетаётган юк машинаси бошқа машинани қувиб ўтаётган вақтда енгил машинани илдириб олган. "Ниссан" ҳайдовчиси енгил жароҳат олган, бироқ тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган.

Top