Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциянинг денгизорти ҳудудларида президентлик сайловлари бошланди
Франциянинг денгизорти ҳудудларида президентлик сайловларида овоз бериш жараёни бошланди. Сайловларни бундай эрта бошлашга эса соат поясларидаги фарқ мажбурлайди.
Шу тариқа илк сайлов участкалари Атлантика океанида, Канаданинг Ньюфаундленд оролидан 20 км узоқликда жойлашган Сен-Пьер ва Микелон ҳамжамиятида очилди. Бу ерда сайловчилар рўйхатига тахминан 5 минг киши киритилган.
Сал кейинроқ эса овоз беришга Француз Гвианаси аҳолиси қўшилди. Бундан кейин эса овоз бериш Гваделупа, Мартиника, Француз Полинезияси, Сен-Бартельми ва Сен-Мартенда бошланади.
Франциянинг ўзида эса президентлик сайловлари 23 апрелда бошланади.
Францияда давлат раҳбари лавозимига 11 киши даъвогарлик қилмоқда. Сўровномаларга кўра, сайловларнинг 1-туридан "Олға" ҳаракати асосчиси Эмманюэль Макрон ва "Миллий фронт" етакчиси Марин Ле Пен ўтиши мумкин, улар деярли бир хил рейтингга эгалар. 2-турга ўтишга шунингдек Франсуа Фийон ва Жан-Люк Меланшонда ҳам имкониятлар юқори.
Сайловларнинг 2-тури 7 майда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:28 / 27.12.2025
Геология фанлари университети ва Франциянинг BRGM ташкилоти билан келишувга эришилди
23:22 / 25.12.2025
Жазоир француз мустамлакасини жиноят деб эълон қилди
10:00 / 25.12.2025
Макрон ЕИ қонуни сабаб киритилган АҚШ санкцияларини қоралади
14:35 / 22.12.2025