АҚШ ва Япония Тинч океани ҳудудида қўшма машғулот ўтказа бошлади

Япония денгиз мудофаа кучлари 23 апрель куни тонгида АҚШ Ҳарбий денгиз кучлари билан ҳамкорликда, «Карл Винсон» авиаташувчиси иштирокида Тинч океани ҳудудида қўшма ҳарбий ўқув машғулотлари бошлангани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Япония мудофаа кучлари сайтида маълум қилинган.
«АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари билан қўшма машғулотлар 23 апрель куни бошланди. Маневрлар ўтказиш жойи — Тинч океанининг ғарбий қисми. Унда Япония томонидан «Самидарэ» ва «Асигара» эскадралари, АҚШ томонидан эса «Карл Винсон» авиаташувчиси ва бошқа кемалар иштирок этади. Барча тактик ҳаракатлар кўриб чиқилади», — дейилган хабарда.
9 апрель куни АҚШ Австралия портларига кетаётган «Карл Винсон» атом авианосеци бошчилигидаги зарбдор гуруҳини кутилмаганда Жанубий Корея қирғоқларига йўллаганди. Бу Шимолий Корея томонидан апрель ойида ракета синовлари бошланиши ортидан рўй берганди. Гуруҳ Lake Champlain (CG-57) ракетали крейсери ва Michael Murphy (DDG-112) ва Wayne E. Meyer (DDG 108) эсминецларини ўз ичига олган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кенияда президент кортежи британиялик эркакни уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлди
Жаҳон | 11:40
-
Озарбойжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида яшил энергия тўғрисидаги битим тасдиқланди
Ўзбекистон | 11:37
-
Ҳудудларда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34
-
2024 йилда «права»си йўқ ҳайдовчилар 400 дан ортиқ ЙТҲ содир қилди – Сенат жавобгарликни кучайтирмоқчи
Ўзбекистон | 11:11
Мавзуга оид

11:30 / 12.03.2025
Японияда давлат хизматчилари ишга беш дақиқа олдин келишга мажбурлангани учун 67 минг доллар компенсация олди

05:00 / 11.03.2025
Япония стратегик захиралардаги гуручни сотиш бўйича биринчи аукционни ўтказди

22:17 / 10.03.2025
КХДР Япониядан 1945 йилда ўлдирилган корейсларнинг қариндошларидан кечирим сўрашни талаб қилди

22:07 / 10.03.2025