Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистондаги автоҳалокатда 8 киши ҳалок бўлди, 56 киши жароҳат олди
Ҳиндистон шарқида автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида камида 8 киши ҳалок бўлди, яна 56 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Indian Express нашри.
"Питхория-Патрату трассасида кескин бурилиш жойида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 8 йўловчи, жумладан 4 бола воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 56 киши жароҳат олган", деб маълум қилган полиция вакили Кулдипа Двиведи.
Полиция вакилининг айтишича, барча жароҳатланганлар Ранчи шаҳридаги шифохонага етказилганлар. ЙТҲ жойида полиция ходимлари иш олиб боришмоқда.
Мавзуга оид
10:05
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:39 / 16.06.2026