Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея АҚШнинг «Карл Винсон» авиаташувчисини йўқ қилишга тайёр
24 апрель куни КХДР ўқув машғулотлари ўтказиш учун Корея ярим оролига келган Американинг «Карл Винсон» авиаташувчисини йўқ қилишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар берди.
Нашрга кўра, Шимолий Кореянинг «Родон Синмун» газетасида КХДРнинг "бир зарба билан Америка авиаташувчисини йўқ қилиш"га тайёр инқилобий кучлари ҳақида сўзловчи мақола чоп этилган.
23 апрелда Шимолий Корея ТИВ Австралияга ядровий зарба билан таҳдид қилди ва АҚШ сиёсатига кўр-кўрона эргашишдан олдин "бунинг оқибатлари ҳақида икки марта ўйлаб кўриш"ни таклиф қилди.
Дональд Трамп 23 апрель куни Япония бош вазири Синдзо Абэ билан телефонда суҳбатлашди. Абэ суҳбат давомида унинг мамлакати АҚШ билан узвий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаши ва КХДР томонидан эҳтимолий хавф шароитларида ўта эҳтиёткор бўлишни айтган.
Мавзуга оид
23:00 / 11.03.2026
Ғарбий Европада АҚШ-Эрон урушининг биринчи кунида сирли радиостанция ишга тушди
22:40 / 11.03.2026
Мантиқсиз уруш. Уни бошлаганлар қандай тугатишни билмаяпти
21:04 / 11.03.2026
Эрон уруши: Трампнинг MAGA’чилар билан ораси бузилди
20:44 / 11.03.2026