15:17 / 25.04.2017
6160

Хитой Шимолий Кореяга авиарейсларни тикламоқчи

Хитойнинг етакчи авиаташувчиси Air China 5 майдан бошлаб КХДР пойтахти билан ҳаво қатновини тиклайди. Бу ҳақда Sina янгиликлар портали компаниядаги манбага асосан хабар берди.

"5 майдан бошлаб Пхеньянга рейслар тикланади, парвозларни бир ҳафтада икки бора амалга ошириш мўлжалланмоқда – душанба ва жума кунлари", - дея айтиб ўтди манба журналистларга.

Аввалроқ Хитой Марказий телевидениеси Air China 14 апрель куни Пхеньянга сўнгги парвозини амалга оширгани ва бу йўналишда йўловчилар ташиш тўхтатилганини маълум қилганди.

Маълумот учун, Air China – Хитойнинг КХДР билан ҳаво қатновини амалга оширувчи ягона компанияси. Пхеньянга ва тескари йўналиш бўйлаб рейслар ҳафтасига уч маротаба – душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилган. 

Top