19:35 / 25.04.2017
5835

Симеоне «Интер»дан ўзи хоҳлаган маошни сўраши мумкин

«Интер» раҳбарияти «Атлетико» Мадрид бош мураббийи Диего Симеонени жамоага таклиф қилиш истагидан қайтишгани йўқ. Аввалроқ Симеоне яна бир мавсум Мадридда қолмоқчи эканини айтган эди, бироқ миланликлар аргентиналик мутахассисни жорий мавсум жамоага таклиф қилишни хоҳлашмоқда.

Corriere dello Sport берган маълумотга кўра, «Интер» Диеого Симеонега ўзи хоҳлаган маошни айтиш таклифини берган. Шартнома 4 йил муддатга тузилиши керак.

Агарда 46 ёшли мутахассис билан келиша олмаса, «Интер» 2016/17 йилги мавсум сўнгида шартномаси тугайдиган «Рома» бош мураббийи Лучано Спаллеттини таклиф қилиши мумкин. 

Top