14:24 / 26.04.2017
6776

Моуриньо Де Хеа ёзда жамоани тарк этиши мумкинлигини айтди

«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа ёзда жамоани тарк этиши мумкин. Бу гапни манкунианлар бош мураббийи Жозе Моуриньо айтган.

The Mirror нашри берган хабарга кўра, Моуриньо жамоада ҳеч бир футболчини мажбурлаб ушлаб қола олмаслигини, шу жумладан Де Хеа ҳам кетишни истаса, жамоани тарк этиши мумкинлигини таъкидлаган.

Ҳозирда «Реал» Де Хеани жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони ўрнида кўрмоқда. Шунингдек, мадридликлар нишонида «Челси» дарвозабони Тибо Куртуа ва «Милан» голкипери Жанлуижи Доннарума турибди.

«Манчестер Юнайтед» Де Хеа бўйича таклифларни эшитишга тайёр. Бироқ бунинг учун «Реал» таклиф қиладиган сумма 60 миллион евродан кам бўлмаслиги керак.

Top