Жаҳон | 12:37 / 26.04.2017
10879
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея фуқаролари THAAD мажмуаларини норозилик билан қарши олишди

Жанубий Корея фуқаролари Америка ҳарбийлари ва уларнинг РҚМ (ракеталарга қарши мудофаа) тизимлари сабаб Шимолий Корея ракеталарининг нишони бўлишдан хавфсирашмоқда. 

Кореянинг бир неча юз нафар фуқароси Американинг THAAD ракеталарга қарши мудофаа тизимлари мажмуаларини норозилик кайфиятида кутиб олди. Korea Herald газетасининг ёзишича, улар ҳарбий автокарвонга идишлар билан ҳужум қилган ва "THAAD’га йўқ, урушга йўқ" ва "АҚШ, сен дўстмисан ёки босқинчи?" деган ёзувлар туширилган қоғозларни кўтариб олишган эди. 

Сонжу музофоти аҳолисининг норозилиги ҳарбий техникаларни қўриқлаётган полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид