20:16 / 27.04.2017
16346

“Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” мавзуидаги иншолар танловига старт берилди

Хотира ва қадрлаш куни – юртимиздаги энг муҳим байрамлардан бири ҳисобланади. Бу кун ҳар биримиз учун тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган ғолиблар жасорати ва хотирасини ёд этиш кунидир!

“Ватан”, “Жасорат” ва “Қаҳрамон” каби тушунчаларга бефарқ бўлмаган барча хоҳловчиларни Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган бобо ва бувилари, қариндошларининг жасоратларини ёд этган ҳолда, “9 май – Хотира ва кадрлаш куни” байрамига бағишланган “Менинг бобом ва бувим – қаҳрамон” мавзусидаги танловда иштирок этишга таклиф қиламиз.

Танлов – Ватани ва барчамиз учун каҳрамона жонларини фидо қилган ватандошлар хотирасини абадийлаштиришга бағишланган.

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари – қариндошлари тўғрисидаги энг яхши иншолар танлови UZINFOCOM Маркази ҳузуридаги ZiyoNET таълим тармоғи Ресурс маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Ҳалқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда “Камолот” ЁИҲ кўмагида ташкиллаштирилмоқда.

Танловда иштирок этиш шартлари:

Танловда 12 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.

Эркин шаклда тузилган иншоларни Davra.uz ижтимоий тармоғининг махсус яратилган гуруҳида нашр қилиш керак. Иншода уруш иштирокчиси исми, яшаш жойи, мукофотлари, ютуқлари ва бошқа маълумотлари кўрсатилган бўлиши лозим. Айниқса, иншога бириктирилган фотосурат ва ҳужжатлар нусхалари иншоларни ижобий тарзда баҳоланишида таъсир қилади. Иншолар ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади.

Танлов учун юборилган иншолар 2017 йилнинг 19 апрелидан 19 майгача қабул қилинади. Танлов натижалари 2017 йилнинг 1 июнь куни эълон қилинади.

Энг яхши учта иншо муаллифлари 12 ёшдан 18 ёшгача ҳамда 19 ёшдан 30 ёшгача бўлган номинациялари бўйича Танлов ғолиблари UZINFOCOM Маркази мутахассисларидан ташкил топган Танлов Ҳайъат аъзолари томонидан аниқланади.

Иншоларнинг баҳоланишида уларнинг мазмуни, ҳар бир нашрдаги “лайк”лар сони ҳамда фотосуратлар ва ҳужжатлар нусхаси билан бойитилгани инобатга олинади.

Танлов ғолибларига тақдим этиладиган совғалар:

1 ўрин — смартфон;
2 ўрин — акустик қурилма;
3 ўрин — мобиль телефон.

Танловда иштирок этинг, дўстларингизга сизга овоз беришлари учун қўнғироқ қилинг ҳамда ғолиб бўлинг! Бизнинг қаҳрамонларимиз тўғрисидаги тарихни йиғишга ўз ҳиссангизни қўшинг!

Барчамиз учун Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва иштирокчиларининг жасорат ва қаҳрамонликларини абадийлаштириш энг азалий қадриятимиздир!

Танловнинг Davra.uz ижтимоий тармоғида яратилган гуруҳига ҳавола: 

Top