Жаҳон | 18:58 / 27.04.2017
10064
2 дақиқада ўқилади

Россияликларнинг 82 фоизи Путиннинг фаолиятидан мамнун

Фото:RIA

Владимир Путиннинг РФ президенти лавозимидаги фаолияти 82 фоиз россияликни қониқтиради. Унинг сиёсатидан норозилар сони 18 фоизни ташкил қилди. Ижтимоий ва маркетинг тадқиқотлар ўтказувчи Левада таҳлил маркази томонидан тақдим этилган рейтинг шундан далолат беради. 

Манбага кўра, 51 фоиз фуқаро Россия тўғри йўналишда ҳаракатланмоқда, деб ҳисоблайди. Мамлакат кетаётган йўлдан норозилар 32 фоизни ташкил қилди. 17 фоиз аҳоли эса жавоб беришга қийналди.

Апрель ойида Россия ҳукумати фаолиятини 46 фоиз респондент ижобий баҳолади, январь ойида бу кўрсаткич 51 фоизни ташкил қилган. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятидан норозилар сони 53 фоизга ошган, январь ойида ушбу кўрсаткич 48 фоиз бўлган.

Давлат думаси фаолиятини 42 фоиз респондент қўллаб-қувватлаган (март ойида - 38 фоиз), норозилар - 57 фоиз (бир ой аввал - 60 фоиз).

Вилоят губернаторлари фаолияти 53 фоиз респондент томонидан маъқуллаган. Уларнинг фаолиятидан норозилар 45 фоизни ташкил қилди.

Шунингдек респондентлардан уларда ишонч ҳиссини уйғотадиган сиёсатчи ва жамоат арбоблари номини айтиш сўралди. Илк учликда, 2016 йилда бўлгани каби, президент Владимир Путин, ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва Мудофаа вазири Сергей Шойгу қайд этилган.

14 фоиз респондент россиялик сиёсатчиларга ишончсизлик билдирган, 12 фоизи эса сиёсатга қизиқмаслигини кўрсатган.

Марказ мутахассислари 21-24 апрель куни 18 ёш ва ундан катта 1600 киши иштирокида сўровнома ўтказди. 137 аҳоли пункти ҳамда 48 маҳаллий минтақа фуқаролари сўровномага жалб этилди.

Мавзуга оид