Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезиядаги автоҳалокат 11 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Индонезиянинг Ява оролида автобуснинг бир нечта транспорт воситаси: 4 та автомобиль ва битта мотоциклга бориб урилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси Жакартадан 90 км узоқликда жойлашган Чианжур шаҳри яқинида юз берган. Автобус транспорт воситаларига урилгач, йўлдан чиқиб кетган. Бир неча ҳайдовчи, жумладан автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 50 киши жароҳат олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокат автобуснинг тормози носозлиги сабабли юз берган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026