Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистондаги кўчкилар остидан икки қизнинг жасади топилди
Қирғизистоннинг Ўш вилояти Аю қишлоғида бир қаватли 11 турар-жой устига ер ўпирилди. Республика ФВВ сайтида берилган хабарга кўра, воқеа содир бўлган жойдан 2 ва 12 ёшлардаги икки қизнинг жасади топилган.
Қутқарувчиларнинг таъкидлашича, воқеа жойида тезкор-қидирув ишлари олиб боришда давом этилмоқда. Уларнинг маълумотларига кўра, вайроналар остида 24 киши, шу жумладан болалар ҳам бўлиши мумкин. 29 апрель куни ФВВнинг дастлабки маълумотларида уларнинг барчаси ҳалок бўлган, дея эълон қилинган.
Идора вакилларининг кейинроқ аниқлик киритишича, Аю қишлоғида кўчган тоғ жинсларининг ҳажми тахминан 1 миллион куб метрни ташкил қилган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026