Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Неймар Англия премьер-лигасига йўл олмоқчи
Фото: AFP
«Барселона» ҳужумчиси Неймар фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга қарор қилган. Бу ҳақда Daily Record хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, бразилиялик бу футболчи 2015 йил ёзида ҳам ўзини сотиб олишга уринган «Манчестер Юнайтед» сафида ўйнамоқчи.
Қайд этилишича, «Барселона» ўз етакчиларидан бирини 200 млн евро эвазига қўйиб юборишга рози бўлади. Футболчининг ўзи «қизил иблислар» жамоаси хўжайинлари испан клубининг талабини қондиришига умид қилмоқда. Унинг «Барселона»дан кетишни истаётгани сабабига аниқлик киритилмаган.
Шу билан биргаликда, «Юнайтед» устози Жозе Моуриньо Златан Ибраҳимович жиддий жароҳат туфайли сафдан чиққани туфайли Неймарни олиб келиш ғоясини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.
Бундан олдинроқ Неймар журналист билан суҳбат вақтида АПЛда ўйнаш истаги борлиги, Англиядаги жамоалар орасида «Манчестер Юнайтед»ни ёқтириши ҳақида айтиб ўтган.
Мавзуга оид
10:09 / 07.12.2025
«Арсенал»да аламли мағлубият, «Барса» ўйинида голлар шоуси. Кун ўйинлари
12:19 / 03.12.2025
«Сити» 4 та гол ўтказди, «Барса»да камбэк
11:54 / 30.11.2025
Файзуллаев гол уришни бошлади, Шомуродов давом эттирди, «Барса» «Реал»ни қувиб ўтди
13:13 / 26.11.2025