Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда I Халқаро чой фестивали старт олди
Фото: Anadolu
Истанбулдаги Ҳайдарпошшо вокзали тарихий биносида I Халқаро чой фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида "Анадолу" агентлиги хабар берди.
Тадбир доирасида турли чой компаниялари вакиллари бу ичимлик турларига оид стендлар тайёрлашди. Фестиваль меҳмонлари нафақат шифобахш ичимликнинг таъми ва ҳидидан баҳраманд бўлиши, балки ўзига ёққан чой турини қўлга киритиши ҳам мумкин.
Тадбир координатори Мерал Манабола "Анадолу" мухбири билан суҳбатда фестивалга тайёргарлик ишларига тахминан бир йил вақт кетганини маълум қилди.
Манбага кўра, фестивалнинг асосий вазифаси - хушбўй ичимликнинг шифобахш хусусиятларини тарғиб қилиш.
"Биз турк ёшларига чойхўрлик маданиятини ўргатмоқчимиз. Фестиваль доирасида маърузалар ҳам ташкил қилинади. Ўз ишининг усталари чойнинг устувор жиҳатлари ва фойдаси ҳақида сўзлаб беришади", - деди Манабола ва у мазкур тадбирнинг ўтказилиши мегаполис анъанасига айланишига умид билдирди.
Мавзуга оид
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026
Бош консулхона Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди
09:41 / 13.03.2026
Хошимин — Истанбул рейси Самарқандда фавқулодда қўнди
20:34 / 09.03.2026