Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида Мадинадаги теракт бўйича 46 киши қўлга олинди
Саудия Арабистони ИИВ 2016 йили Мадина шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракати бўйича текширувлар доирасида террористик ташкилот аъзолари бўлган 46 киши қўлга олингани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берган.
2016 йилнинг июлида худкуш террорчи пайғамбар масжиди олдида ўзини портлатиши туфайли 4 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлган, улар террорчини ичкарига киритмасдан тўхтатиб қолганида портлаш рўй берганди.
Қўлга олиш ишлари Жидда шаҳрида амалга оширилган. Қўлга олинганларнинг 32 нафари Саудия Арабистони фуқаролари, 14 киши хорижликлар (Покистон, Яман, Афғонистон, Миср, Иордания ва Судан).
Қайд этилишича, тезкор рейдлар давомида портловчи моддалар тайёрланадиган ер ости цехи аниқланган. Тергов маълумотига кўра, айнан шу ерда масжидга ҳужум қилган террорчи ҳам тайёрланган.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026