Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги иккита ўтказиш пункти 15 майда очилади
Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараларида «Оқ олтин» ва «Малик» автомобиль ўтказиш пунктлари 15 майдан ўз фаолиятини бошлаши лозим. Бу Ўзбекистон Президентининг 26 апрелдаги қарорида ўз аксини топган, деб ёзмоқда “Газета.uz” ҳукуматдаги манбасига таянган ҳолда.
М-39 трассасида жойлашган мазкур ўтказиш пунктлари Тошкент ва Самарқанд ўртасидаги қисқа йўлни туташтиради ва фақат енгил автомобиллар ўтиши учун хизмат қилади. Юклар ва тижорий мақсадлардаги товарларнинг олиб ўтилиши тақиқланади.
Нотранзит мақсадларда Қозоғистонга ўтувчи Ўзбекистон фуқаролари ҳамда Қозоғистон фуқароларига нисбатан чегара назорати қонунчиликда белгиланган ва Ўзбекистон имзолаган халқаро шартномалар асосида амалга оширилади.
Жанубий Қозоғистон вилоятининг Махтаарал тумани ҳудуди орқали тўхташларсиз ўтувчи Ўзбекистон фуқаролари соддалаштирилган тартибда — чегара белгиси қўйилмасдан ўтказилади. Бунда шахсни тасдиқловчи, давлат чегараларини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар мажбурий тартибда текширувдан ўтказилади.
Иккита ўтказиш пунктида божхона назорати ҳам соддалаштирилган тартибда амалга оширилади. Бунда божхона декларацияси тўлдирилмайди, транспорт воситасини рўйхатга олиш ва божхона текширувидан ўтказиш талаб қилинмайди, бироқ мажбурий тартибда визуал кўрик амалга оширилади.
Чегарани кесиб ўтувчи фуқаро божхона қонунчилиги талабларига риоя қилиш мажбуриятидан озод қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, Махтаарал тумани орқали ўтувчи М-39 автомобиль йўли 2006 йилда ёпилган эди.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
12:12 / 09.06.2026