Жамият | 23:24 / 02.05.2017
8126
1 дақиқада ўқилади
Хитойда кўп қаватли уй одамлар учун хавфли тарзда бузилди
Хитойнинг Чуанчжоу шаҳрида қурувчилар автомобиль йўли ва пиёдалар йўлакчаси ёнгинасида жойлашган 12 қаватли бинони одамлар учун хавфли тарзда буздилар. Бино бузилиши яқин орадаги одамлар ва ҳайдовчиларни қўрқитиб юборди. Ушбу ҳолат тасвирланган видео Австралиянинг 9News канали эътиборини жалб қилди.
Хитойлик масъулларнинг айтишларича, улар бино бузилишидан одамларни огоҳ этганлар: ҳудудда ҳаракат тўхтатилган ва давлат муассасалари ёпиб турилган.
55 метрлик бино портловчи қурилмаларсиз, унинг ҳар қаватидаги синчини секин-аста заифлаштириш ёрдамида бузилди. Бинодан бўшатилган жойда темир йўл станцияси қуриш режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:14 / 12.08.2024
Ойналари синган Gentra — Навоий кўчасида кўп қаватли уй фасадидаги мармарлар кўчиб тушяпти
12:00 / 18.07.2024
Тошкентдаги “Азиа инвест” можароси Фарғонада такрорланяпти. Фуқаролар ҳукуматдан нажот кутмоқда
11:04 / 13.07.2024
Бош вазир ваъдаси ерда, ҳунармандлар эса кўчада қолди. Умрзоқовнинг қарори нега бекор қилинди?
14:18 / 13.03.2024