Жаҳон | 18:38 / 02.05.2017
3171
1 дақиқада ўқилади

Швейцария разведкаси Европада терактлар таҳдиди ҳақида маълум қилди

Фото: Reuters

Швейцария федерал разведка хизмати Европа мамлакатларида террорчилик ҳужумлари рўй бериш хавфи борлиги ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Deutsche Welle.

«Швейцарияда террорчилик таҳдиди даражаси баланд бўлиб қолмоқда. Европа, шунингдек Швейцария учун энг катта хавф жиҳод ғояларидан илҳомланган терроризмдан келади», - дейилади хабарда.

Разведка фикрича, энг йирик хавф ИШИД ғояларидан илҳомланган гуруҳлардан келади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид