Трамп сенатда овоз бериш қоидаларини ўзгартирмоқчи
АҚШ президенти Дональд Трамп Демократик партия аъзоларидан боғлиқ бўлмаслик учун сенатда овоз бериш қоидаларини ўзгартириш зарур деб ҳисобламоқда.
"Демократлар ва республикачилар билан муҳокама қилинаётган режанинг сабаби шундаки, бизга сенатда 60 овоз керак, бизда эса шунча вакил йўқ. Ёки биз 2018 йилда кўпроқ республикачи сенаторларни сайлаймиз, ёки қоидаларни 51 фоизгача ўзгартирамиз", деб ёзди Трамп твиттерда. Трамп сенатда қарор қабул қилиниши жараёнини оддий кўпчилик томондан қабул қилиниш билан ўзгартиришни назарда тутган.
Айни вақтда республикачилар сенатда 52 та ўринга, демократлар эса 46 та ўринга эга. Икки нафар сенатор расман мустақил ҳисобланади, бироқ кўп ҳолларда демократлар таклифлари учун овоз беришади.
Трампга сенатнинг қўллаб-қувватлаши бир қатор муҳим масалалар, жумладан 2018 молиявий йил учун бюджетни қабул қилишда керак. АҚШ маъмурияти 2017 молиявий йил учун бюджетга ўзгартиришларни қабул қилишда демократларга баъзи масалалар бўйича ён босишига тўғри келди, бу эса Трампнинг норозилигига сабаб бўлган.
2018 йилда АҚШда вакиллар палатаси ва сенатга сайловлар бўлиб ўтади. Уларнинг таркиби учдан бир қисмига янгиланади.
Мавзуга оид
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024