Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев қатор давлатлар янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни қатор давлатларнинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
ЎзА’нинг хабар беришича, Европа Иттифоқининг мамлакатдаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган Эдуардс Стипрайс, Қирғизистон Республикаси, Франция Республикаси, Италия Республикаси, Чехия Республикаси, Япония, Миср Араб Республикаси, Туркия Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Данияр Сидиқов, Виолен де Вильмор, Андреа Бертоцци, Ярослав Сиро, Нобуаки Ито, Амани ал-Итр, Аҳмет Башар Шен, Ҳишам бин Мишал ал-Сувейлимдан ишонч ёрлиқлари қабул қилиб олинган.
Президент дипломатик миссиялар раҳбарларини самимий қутлар экан, Ўзбекистон ушбу давлатлар билан ҳамкорликни изчил ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев элчиларни мамлакатда иш бошлаётгани билан самимий табриклаб, уларнинг масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.
Мавзуга оид
12:41 / 28.11.2025
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
18:07 / 27.11.2025
Президент 7 та давлатнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
09:43 / 27.11.2025
Бангладешда Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
13:24 / 18.11.2025