Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ашаддий автомашина ўғриси қўлга тушди
Андижон вилоятида автомашиналарнинг салонида ўғирлик жиноятларининг олдини олиш мақсадида ушбу турдаги жиноятларни содир этилиш сабаблари ва уларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилиб, жиноятларни олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ушбу турдаги жиноятларни келиб чиқишига автомашина эгаларини ўзларига тегишли бўлган автомашиналарини авто тураргоҳларда эмас, хилват ва ҳаракат кам бўлган жойларда қаровсиз ва унинг салонида моддий бойликлари билан бирга қолдириб кетишлари асосий омил бўлмоқда.
Бундай турдаги жиноятларнинг олдини олиш ва ўғрилик билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаб, уларга жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармасининг ходимлари томонидан “Тузоқ” тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Бу ҳақда Кун.uz’га Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бундай тадбирлардан бири 2017 йил 25 апрель куни соат 12-30 ларда Андижон шаҳри Ю.Отабеков кўчасида жойлашган юқумли касалликлар шифохонаси олдида ўтказилди. Тадбир вақтида ички ишлар ходимлари томонидан алоҳида кузатув остида турган 60 D 220 АА давлат рақам белгили оқ рангли “Нексия” русумли автомашина салонида бўлган моддий бойликларни ўғирлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлган Мавлон Алихонов (исм-шарифи ўзгартирилган) автомашинани қайчи ёрдамида эшик қулфини бузиш йўли билан очиб, ўғирлик жиноятини содир этаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.
Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам ўтказилиши давом этмоқда.
Мавзуга оид
14:04
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
22:12 / 06.06.2026