Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Орол ҳам эмас, қуруқлик ҳам - халлиг (фотожамланма)
Фото: @jeanphilippedetonnac
Германиядаги Шимолий денгиз қирғоғида немислар "халлиг" деб атовчи ландшафт ҳудудлар учрайди. Бу орол ҳам, қуруқлик ҳам эмас. Халлиглар фақат сел келгандагина оролга айланади, қолган вақтда улар материкка уланган ва уларгача пиёда етиб олиш мумкин.
Фақат буни маҳаллий аҳоли ёрдамисиз, мустақил бажариш тавсия қилинмайди. Тажрибалар сел вақтида юзага келувчи оқим ҳатто профессионал спортчига ҳам қуруқликка етишга имкон бермаслигини кўрсатган.
Одамлар маҳаллий шароитга аллақачон кўникиб қолишган ва шу боис ўз уйларини сунъий кўтармаларга қуришади.
Халлиглар сони атиги ўнта бўлиб, улардан учтаси кимсасиздир. Уларнинг энг йиригида 100 нафарга яқин киши яшайди, қолганларида эса - 10-20 нафардан. Бу ерда сайёҳлар кўп эмас, биргина ўлкашунослик музейи ва атиги икки меҳмонхона бор. Халлигларда ҳаёт тинч кечади.
Немислар ҳатто халлигларда яшовчи кишиларнинг руҳий ҳолатини ифодалаш учун махсус иборани қўллашади: «Reif für die Insel» ("Орол учун етилган")
Фото: @schulwerk
Мавзуга оид
14:19
Германия 2025 йилда оилани бирлаштириш бўйича 100 мингдан ортиқ виза берди
13:00
2025 йилда Германия осмонида 1000 та шубҳали дрон қайд этилди
14:53 / 20.12.2025
Украина учун янги кредит Германияга миллиардларга тушади
11:28 / 20.12.2025