Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда янги «Ўзбекистон 24» ахборот-таҳлилий телеканали ташкил этилади
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибида янги форматдаги янгиликлар телеканали ташкил этилмоқда. У хорижий мамлакатларда фаолият юритувчи ўз мухбирлар тармоғига ҳам эга бўлади. Кун.uz сайтининг Халқаро пресс клуб ва миллий телерадиокомпаниядаги бир-биридан мустақил манбаларига кўра, «O‘zbekiston 24» деб аталувчи телеканал миллий ахборот-таҳлилий телерадиоканал ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳақдаги қарорида қайд этилишича, янги телерадиоканал «Diyor» телеканали ва «Toshkent» радиоканали негизида барпо этилади. «O‘zbekiston 24»нинг ходимлар сони 251 киши бўлиши белгиланган.
Яқин ойларда очиладиган «O‘zbekiston 24» кўрсатувлари SD ва HD форматларда эфирга узатилади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026