Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Олма" қурилмалар ўрнига Бананафонлар...
iPhone 8'га пул йиғишни бас қилинг, чунки энди сиз Бананафон сотиб олишингиз мумкин - агар "олма" аксессуарлари сизнинг жонингизга теккан бўлса, "бананли"сидан харид қилинг. Hi-Tech янги қурилма ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.

Аниқ қилиб айтадиган бўлсак, Бананафон - тўлақонли телефон эмас. Bluetooth'ли "банан" смартфонингизга уланиб, асосий қурилмангиздан қўнғироқларни қабул қилиш имконини беради. Шундай экан, ҳозирча iPhone'ни ташлашга шошилманг.
Яна бир қизиқ жиҳати: Бананафон ҳақида қўшиқ ҳам бор.
Бананафон нархи - 40 доллар. У мулоқот режимида 10 соатгача ишлай олади, унинг корпусида эса бир неча тугма мавжуд, масалан, қўнғироққа жавоб бериш ва бошқа функцияларни бажариш учун. Шунингдек аксессуар Siri ва бошқа овозли ёрдамчиларни фаоллаштириши мумкин.
"Бананли телефонлар" ишлаб чиқарувчиларнинг айтишича, қурилманинг асосий вазифаси - "инсонлар юзидаги табассум ва қизиқарли суҳбатлар".
Телефон сотувидан олинган даромадининг бир фоизи «Gearing Up» - гориллалар популяциясини сақлаб қолиш устида иш олиб борувчи нотижорат ташкилотга келиб тушади.
Бананли телефонларни етказиб бериш бутун дунё бўйича йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
10:06 / 25.04.2026
Дунё бўйлаб мактабларда телефон чекловлари кескин ошди
16:23 / 15.11.2025
Онанинг телефондан кўп фойдаланиши болага қандай таъсир қилади?
10:41 / 14.11.2025
1,3 млн долларлик экспорт: Ўзбекистон телефонлари 5 та мамлакат бозорига чиқди
11:09 / 11.11.2025