Жамият | 19:14 / 05.05.2017
9902
1 дақиқада ўқилади

Дунёга машҳур режиссёрлардан бири кинодан кетиши ҳақида маълум қилди

Фото: Frederick M. Brown / Getty Images

Жаҳонга машҳур режиссёр Дэвид Линч замонавий киносаноатдан ҳафсаласи пир бўлгани ва 2006 йилда чиққан тўлиқ метражли фильми – “Ички империя” энг сўнгги асари бўлиб қолишини маълум қилди. Бу ҳақда The Sydney Morning Herald хабар бермоқда.

«Ҳаммаси жуда ўзгариб кетди. Аксарият яхши фильмлар прокатда ўзини оқлаётгани йўқ, мен суратга олишни истамаган нарсалар эса аксинча муваффақият қозонмоқда», - деган Линч.

Шу билан бирга, Линч режиссёр сифатида «Твин Пикс» сериалининг янги мавсумини суратга олди, у 25 йиллик танаффусдан сўнг яна катта экранларга қайтади. Лойиҳа янги қисмлари премьераси Канн фестивалида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Дэвид Линч номзоди тўрт марта «Оскар» мукофотига қўйилган, 1990 йилда эса у Канн фестивали ғолиби бўлган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид