Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий, ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар таъсис этилади
Президент қарорига кўра Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳузурида Театр режиссёрлари академияси ташкил этилади. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига «Академик» мақоми берилади.
«Театрларнинг жамият маданий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ва улар фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот ҳамда ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофот таъсис этилади.
Бунда мукофотлар бўйича танловлар ҳар икки йилда ўтказилиб, уларнинг ғолиблари МҲТЭКМнинг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
2025 йилдан бошлаб ҳар йили август ойида «Режиссёр – драматург – композитор – рассом» тамойили асосида ижодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган «Нигоҳ» ижодий лойиҳаси амалга оширилади.
Миллий академик мусиқа санъатини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида ҳар 2 йилда миллий композиторлар танлови ўтказиб борилади. Шунингдек, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳузурида Театр режиссёрлари академияси ташкил этилади.
Жаҳон драматургияси намуналаридан таржима қилинган асарлар бўйича ҳар йили «Энг яхши таржима саҳна асарлари» танлови жорий этилади.
2025 йилдан:
- ҳар 2 йилда тарихий ва замонавий мавзулар бўйича «Энг яхши пьесалар» танлови ташкил этилади;
- Ўзбекистон театр жамоаларининг миллий рейтинги тузилади.
Қарорга кўра, аҳоли, айниқса, ёшларнинг театрларга доимий ташрифларини назарда тутувчи «Театр – ибратхонадир» дастури амалга оширилади.
Бунда:
- «Маҳалла еттилиги» аъзолари билан биргаликда ҳар ойда маҳаллаларда «Театр куни» тадбирлари ўтказиш йўлга қўйилади;
- «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат театрларининг спектаклларига бепул киритилади.
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига «Академик» мақоми берилади.
Шунингдек, 2026 йил якунигача Ўзбекистон давлат ёшлар театри фаолияти замонавий намунали театр сифатида ташкил этилади.
2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача ҳуқуқий эксперимент тариқасида Ўзбекистон давлат ёшлар театри ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига молиявий, ижодий ва ташкилий масалаларни мустақил ҳал қилиш ваколати берилади.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

10:08 / 17.01.2025
Америкалик режиссёр Дэвид Линч вафот этди

20:36 / 17.12.2024
Россиялик режиссёр Ўзбекистон ДАКТ бадиий раҳбари этиб тайинланди

14:50 / 16.09.2024
Буюк Британияда “Лазги” спектакли намойиш этилди

20:12 / 08.04.2024