Спорт | 08:07 / 05.05.2017
7602
1 дақиқада ўқилади

Европа лигаси: "Манчестер Юнайтед" "Сельта" устидан минимал ҳисобда зафар қучди

"Манчестер Юнайтед" Европа лигаси яримфиналининг 1-учрашувида "Сельта" устидан меҳмонда минимал ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона тўп 67-дақиқада Маркус Рашфорд томонидан киритилди. Рашфорд жарима зарбасини бехато бажарди ва тўп дарвоза тўридан жой олди. 

Учрашувни россиялик ҳакам Сергей Карасёв бошқарди ва у ўйин давомида учта сариқ карточка кўрсатишга мажбур бўлди.

Жавоб учрашуви 11 май куни "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади.

Европа лигаси. Яримфинал, 1-учрашув

Сельта (Испания) - Манчестер Юнайтед (Англия) - 0 : 1

Гол: 0:1, Рашфорд (67).

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид