Жаҳон | 17:17 / 05.05.2017
8690
1 дақиқада ўқилади

Хорижий сармоячилар Туркия фуқаролигини олиши мумкин 

Фото: Aviablogger.com

Туркия иқтисодиётидаги кўчмас мулк ёки венчур капиталга йирик маблағ киритган хорижий сармоячилар мамлакат фуқароси бўлиш ҳуқуқига эга. Ҳукуматнинг Resmi Gazete'ида шу ҳақида хабар берилди

Манбага кўра, кўчмас мулк инвестицияларининг энг кам миқдори 1,5 миллион доллардан иборат бўлиши керак. Хорижий сармоячилар камида уч йил давомида Туркияга сармоя киритишлари лозим. 

Туркиянинг Сармоя бозори кенгаши (SPK) ана шундай инвестицион операцияларни қайд қилиб боради, шундан кейин Вазирлар маҳкамаси сармоячиларга мамлакат фуқаролигини тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилади. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид