Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Роҳат"да тўрт айланали янги йўл айиргич барпо этилади
Тошкент шаҳри маъмурияти Яшнобод туманидаги “Роҳат” айланасида янги йўл ўтказгич қуришни жорий йилдаёқ бошлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Спутник автомобиль йўллари бўйича Давлат қўмитасидаги манбага асосан хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, беда барги шаклидаги янги йўл ўтказгич лойиҳаси тайёр, ҳозирда маблағ ажратиш ва яқин ойларда қурилишни бошлаш имконияти муҳокама қилинмоқда.
"Биз лойиҳани икки босқичда амалга оширишни кўзда тутганмиз. Бу ишлар ҳажмининг кўплиги билан боғлиқ, сабаби йўл ўтказгич билан боғланган ҳолда Чирчиқ дарёси устидан янги кўприк ҳам қурилади. Эскиси бузиб ташланади. Биринчи босқичда беда баргининг ярми қурилади, яъни, Қўйлиқ бозорига олиб борувчи йўлга жавоб берадиган ва “Крестик” дея аталувчи чорраҳа йўналишида", - дея таъкидлаб ўтган манба.
Иккинчи босқичда Чирчиқ дарёси устида янги кўприкни қуриш ва у орқали ўтувчи йўлни реконструкция қилиш амалга оширилади. Шу билан бирга, йўл ўтказгичнинг қолган қисми ҳам қурилади.
Мавзуга оид
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
11:53 / 06.12.2025
Тошкентда Кичик ҳалқа йўли устидан янги йўл ўтказгич қурилади
07:37 / 26.10.2024
Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди
08:53 / 28.09.2024