11:16 / 06.05.2017
4887

Пуэрто-Рико иқтисодий инқироз сабаб 180га яқин мактабни ёпишга қарор қилди

Фото: AP

Пуэрто-Рикода давом этаётган иқтисодий инқироз туфайли камида 179та давлат мактаби ёпилади. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс агентлиги таълим департаменти раҳбари Йоланда Росалига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Маълумотларга кўра, 27 мингга яқин ўқувчи май охирида бошқа таълим муассасаларига ўтказилади. 

Умуман, Пуэрто-Рикода 1292та давлат мактаблари мавжуд бўлиб, уларда 365 минг ўқувчи таҳсил олади. 

Мамлакатнинг умумий давлат қарзи эса 70 млрд долларни ташкил этади. 

Top