13:36 / 06.05.2017
43496

Тошкентда сўнгги уч кунда бешинчи зилзила

“Тошкент” сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, 2017 йилнинг 6 май куни соат 12:15 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган

Зилзиланинг эпимаркази Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 318 км узоқликда Қирғизистон Республикаси ҳудудига тўғри келди. 

Эпимарказда қайд этилган зилзила магнитудаси 5,0 баллни ташкил этди. 

Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкентда 2 балл, Фарғонада 3 балл, Андижонда 3 балл, Наманганда 3 баллни ташкил этган. 

Қайд этиш керакки, бу кейинги тўрт кунда Ўзбекистонда кузатилган бешинчи зилзила бўлди.

5 май куни Тошкентда соат 10:12да кузатилган ер силкиниши кучи тахминан 4 балл бўлган бўлса, 3 май куни соат 09:47 да Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилганди. Шунингдек, 4 майга ўтар кечаси соат 1:03 да ва 4 май куни соат 16:10 да 2 балли ерости силкинишлари қайд этилди

Top