Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асад Ким Чен Инга мустаҳкам соғлиқ тилади
Сурия президенти Башар Асад КХДР раҳбари Ким Чен Инга жавоб мактубини йўллади. Бу ҳақда Марказий Телеграф агентлиги хабар тарқатган.
Ўз мактубида Башар Асад Ким Чен Инга муқаддам йўлланган табриги учун миннатдорлик билдирган. Шимол корейслари раҳбари Асадни «Баас» араб социалистик партияси минтақавий котиби этиб қайта сайлангани муносабати билан табриклаганди.
Шунингдек, Асад КХДР етакчисига мустаҳкам соғлиқ ва бахт тилаган.
КХДРдагилар Сурияни қўллаб-қувватлашда давом этиши ва мамлакат ичкарисидаги вазият фақат мулоқот йўли билан ҳал этилиши лозимлиги қайд этилган.
Март ойида ҳам Ким Чен Ин Сурия президентини Сурия инқилоби байрами билан табриклаб мактуб ёзганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
08:55 / 26.03.2026
Лукашенко илк бор КХДРга ташриф буюрди
23:21 / 24.03.2026