Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда муддатдан аввал президентлик сайловлари бошланди
9 май эрталабдан Жанубий Кореяда мамлакат собиқ президенти Пак Кин Ҳе ҳокимиятдан четлатилгани туфайли ўтказилиши белгиланган муддатдан аввал президентлик сайловлари бошланди.
Жанубий Корея марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, ҳаммаси бўлиб сайловда 13 964 сайлов участкаси фаолият олиб боради. Ушбу сайловларда 42,5 млн одам иштирок эта олади.
Овоз бериш соат 20.00га қадар давом этади. Бироқ тахминан соат 15:00гача ким ғолиб бўлиши аниқ бўлади.
Жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича ўтказилган охирги сўровномалар натижаларига кўра, президент лавозимига асосий даъвогарлар Демократик партиядан Мун Жэ Ин (42,4 фоиз сўралганлар қўллаб-қувватлаган), "Халқ партияси"дан Ан Чхоль Су ва консерватив кучлар вакили Хон Чжун Пхё ҳисобланади.
Мамлакатнинг янги президенти 10 май куни ўз лавозимини бажаришга киришади.
Аввалроқ маълум қилингандек, Жанубий Кореяда 4-5 май кунлари муддатдан аввал овоз бериш бўлиб ўтди. Унда барча истовчилар иштирок эта олган.
Сайловларда тартиб сақланишини 84 414 полициячи, яъни мамлакатдаги барча полициячиларнинг 60 фоизи кузатади. Улар сайлов участкалари ва овозлар ҳисоб-китоб қилинадиган 251 та пунктни қўриқлайдилар.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026