Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камбожада пуллик VIP-қамоқхоналар қурилади
Камбожа ҳукумати сақлаш шароитлари яхшиланган қамоқхоналар қурмоқчи. Бундай қамоқхоналар пуллик бўлади ва маҳбуслар уларда ўтириш учун пул тўлашлари керак бўлади, деб хабар бермоқда Phnom Penh Post нашри.
"Ким пул тўлай олса, жойлашиш имкониятига эга бўлади. Биринчи босқичда у ерда 400 киши бўлади. Нархни қурилиш компанияси белгилайди", деб айтган қамоқхоналарни бошқариш маҳаллий департаменти вакили. Унинг айтишича, янги турмалар кенгроқ камералар ҳамда жисмоний машқлар бажариш ва ибодат қилиш учун жойга эга бўлади.
Маълум қилинишича, 4 млн долларлик бу лойиҳа билан Хитойнинг Kunn Rekon Holdings компанияси шуғулланмоқда. Компания бошқарувчиси ўринбосарининг айтишича, янги қамоқхоналарни қуришдан мақсад мавжуд қамомхоналарга тушувчи юкламани камайтиришдан иборат. "VIP-турма" қурилиши якунлангандан кейин у 1,2 минг маҳбусни, жумладан, гиёҳвандликдан даволанаётган 180 кишини қабул қила олади.
Қамоқхонанинг биринчи блоки 2018 йил ўрталарида топширилади. Келишувга кўра, пуллик қамоқхонадан олинадиган даромад 45 йил давомида маҳаллий ҳукумат ва турмани қурган компания ўртасида тақсимланади.
Мавзуга оид
18:20 / 17.06.2026
Давлат хизматчилари учун қамоқхонага экскурсия амалиёти йўлга қўйилди
20:02 / 11.01.2026
Измирдаги қамоқхоналарда сақланаётган ватандошлар ҳолидан хабар олинди
14:35 / 23.08.2021
Қашқадарёдаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилди. Бош прокуратура ва ИИВ ҳодиса бўйича изоҳ берди
13:30 / 27.07.2021