08:18 / 10.05.2017
10260

Оқ уй Трамп ва Лавров учрашиши вақтини маълум қилди

Фото: REUTERS/Maxim Zmeyev/Lucas Jackson

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ташқи ишлар вазири Сергей Ларовни унинг Вашингтонга сафари давомида қабул қилмоқчи. Бу ҳақда Оқ уй учрашувлари жадвалида айтилган. 

Жадвалда таъкидланишича, Трамп ва Лавров учрашуви Вашингтон вақти билан соат 10:30да (Тошкент вақти билан 19:30) Оқ уйнинг Овал хонасида журналистлар иштирокисиз ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Лавров уч кунлик ташриф билан АҚШда қолмоқда. У 10 май куни, шунингдек, АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан ҳам музокара ўтказади ва шундан кейин Аляскага Арктика кенгаши давлатлари вазирлик учрашувида иштирок этгани жўнайди.

Top