Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Песков: Лавров Трампга Путиннинг мактубини етказди
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ президенти Доналд Трампга Владимир Путиндан нома олиб борган. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Албатта», дея жавоб қайтарган у журналистнинг шу ҳақдаги саволига.
Америкаликлар раҳбари ва Россия Ташқи ишлар вазири 10 май куни учрашганди.
Песковнинг қайд этишича, «Лавровнинг сафари икки мамлакат раҳбарларининг телефон мулоқотлари давоми» бўлди.
Путиннинг ёрдамчисининг қайд этишича, Трамп жавоб хатини йўлламаган.
Лавров учрашувдан кейин президент билан Остонада бўлиб ўтадиган Сурия музокараларининг кейинги босқичи истиқболларини ҳамда Сурияда можаросиз ҳудудлар ташкил қилиш ҳақида фикр алмашгани ҳақида маълум қилди.
Учрашувда шунингдек Фаластин-Исроил масаласи, Афғонистондаги вазият ва Украина можаросини ҳал қилишда Минск шартномасига амал қилиш масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, Лавров Путин ва Трамп Германияда бўлиб ўтадиган «Катта йигирматалик» саммити доирасида учрашув ўтказишни режалаштиргани ҳақида маълумот берди.
Мавзуга оид
11:03
Трамп Гренландия сабаб божлар жорий этиш билан таҳдид қилди
22:20 / 16.01.2026
Нобел мукофоти совриндорларидан кимлар ўз мукофотини сотган, кимошди савдосига қўйган ёки совға қилган?
14:41 / 16.01.2026
ОАВ: АҚШ авиаташувчи гуруҳини Яқин Шарққа йўналтирди
09:09 / 16.01.2026