Ўзбекистон | 17:17 / 13.05.2017
5940
2 дақиқада ўқилади

Хитой билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси Раиси Чжан Дэцзян билан учрашди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитойнинг ўзаро ҳамда кўп томонлама муносабатларига оид масалалар, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида атрофлича фикр алмашилди. 

Сизнинг ташрифингиз Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни юқори босқичга кўтаришига ишонамиз, деди Чжан Дэцзян. 

Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистоннинг энг муҳим ва ишончли ҳамкорларидан биридир. Хитойлик ишбилармон доиралар вакиллари Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришда фаол иштирок этмоқда. Хитой Раиси Си Цзиньпин билан учрашувимизда бу алоқаларни янада ривожлантириш бўйича келишиб олдик. Имзоланган ҳужжатлар мамлакатларимизнинг узоқ муддатли стратегик шериклигини, ўзаро ҳурмат ва манфаатдорликка асосланган сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилади, деди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид