Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Даниялик машҳур архитектор Тошкентга келди
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурга кўра, бугун Ўзбекистонга халқаро архитектор Ян Гейл ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Дастурга кўра, шаҳар жамоат майдонларини лойиҳалаштириш ва шаҳардаги муҳитни яхшилаш масалалари бўйича тан олинган эксперт Ян Гейл Тошкент шаҳри меъморчилигини кўздан кечириши ва ўзининг қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашиши, Симпозиумлар саройида “Замонавий жаҳон меъморчилиги” мавзусида семинар-тренинг ўтказиши белгиланган. Архитектор шунингдек, Самарқандга ташриф буюриб, шаҳардаги диққатга сазовор жойлар билан танишади.
Ян Гейлнинг 50 йиллик тадқиқотлари натижасида мавжуд шаҳар ва ҳудудларда мафтункор, гавжум ва аҳоли учун соғлом жамоат ҳудудини яратиш имконияти юзага келган. Профессор Нью-Йорк, Копенгаген, Сидней, Лондон, Мельбурн каби йирик шаҳарларнинг ободончилигига кўча ва жамоат жойларини лойиҳалашга қўшган ҳиссаси учун кўплаб мукофотлар соҳиби бўлган. Копенгагендаги Стрёгет пиёдалар кўчаси Гейлнинг меҳнати натижаси бўлиб, Европадаги энг узун савдо пиёда зонаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:42 / 05.12.2025
Президент қарори: Тошкентда тирбандликларни камайтириш чоралари тасдиқланди
14:47 / 05.12.2025
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41 / 05.12.2025
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025