Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
18 май Тошкентда ёғингарчилик кузатилади
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 18-20, кундузи 25-27 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди. Кечаси 15-20, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 17-22, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 12-17 даража иссиқ бўлади.
Мавзуга оид
09:15
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
19:05 / 15.06.2026
Иссиқ ҳафтада жала ҳам кутилмоқда
23:44 / 13.06.2026