Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google янги Android дастурий таъминотини тақдим этди
Фото: Technology Media
Android дастурий тизимининг янги намунаси Google компаниясининг анъанавий I/O анжуманида намойиш этилди. Тақдимот маросими Google’нинг YouTube каналида жонли эфирга узатилди.
Ишлаб чиқарувчилар янги Android О дастурий таъминотида оптималлаштиришга катта эътибор қаратган, хусусан, иловалардаги трафик ва маълумотларни GPS орқали юбориш, фон тартибида ишга тушириш қисқариши мумкин.
Янги функциялардан яна бири picture-in-picture (сурат ичида сурат) бўлиб, у қурилма экранида бир вақтнинг ўзида иккита илова билан ишлаш имконини беради. Бундан ташқари, хабарнома функцияси тўлдирилган. Илова ёрлиғи кўпроқ босиб турилса, янги хабарни кўриш мумкин бўлади.
Иловалар дўконига, шунингдек, зарарли дастурларга қарши курашувчи илова киритилган.
Шу билан бирга, янги дастурий таъминотнинг якуний номи ва унинг қачон фойдаланишга чиқарилиши маълум қилинмади.
Мавзуга оид
12:04 / 27.12.2025
Google Россиядан ўз серверларининг бир қисмини олиб чиқмоқда
19:24 / 10.12.2025
Apple ва Google ҳамкорликни эълон қилди - iPhone’дан Android’га ва аксинча ўтиш осонлашади
18:18 / 08.12.2025
Google ва Apple ўзбекистонликларни ҳакерлар ҳужуми ҳақида огоҳлантирди
23:35 / 28.11.2025