Мўъжиза: 500 грамм вазнли боланинг юраги муваффақиятли операция қилинди
Ҳиндистонда ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасида 470 грамм вазнга эга ўғил бола дунёга келди. У юрак операциясини муваффақиятли ўтказган биринчи митти болакай бўлди. Life шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.
Ражастондаги туғуруқхоналардан бирида ҳали исм қўйилмаган бола дунёга келганида у инсон кафтидек келар эди. У шу қадар нимжон эдики, шифокорлар унга тегишга ҳам қўрқишарди. Боланинг кўзлари юмуқ бўлиб, ўпкаси ривожланмаган, териси эса қоғозга ўхшаш эди.
Шунга қарамай, икки ҳафта ўтгач, "Гитанжали" тиббиёт коллежи ва "Жеванта" госпитали шифокорларидан иборат жамоа болада нафас олиш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаши билан очиқ артериал оқимни бартараф қилиш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказди. Бундан ташқари, юракнинг икки асосий артериялари биттага туташиб кетганди.
Бола она қорнидалиги вақтида бу артериялар бир-бирига уланган бўлади, туғилиш пайтида эса улар аорта ва ўпка артериясига трансформациялашади. Агар шундай бўлмаган тақдирда бола тиббий текширувдан ўтиши керак. Фавқулодда вазиятларда - дорилар керакли натижа бермаса, юракда операция ўтказилади.
Бундай кичик вазнли болада жарроҳлик амалиётини ўтказиш жуда қийин вазифа эди. Бундан ташқари, боланинг ҳеч бир органи охиргача ривожланмаган ва оддий боланинг органларига нисбатан ўн карра кичик бўлган. Операцияга тайёрланиш вақтида шифокорлар барча эҳтимолий хавфларни олдиндан ўрганиб, улар устида ишлашди.
Болакай янги туғилган чақалоқлар учун интенсив терапия бўлимида жарроҳлик асбобларининг махсус кичрайтирилган нусхаларида операция қилинди. Операция муваффақиятли ўтди, шу боис боланинг ота-онаси ҳамда шифокорлар унинг омон қолганини мўъжиза деб ҳисоблашмоқда.
Мавзуга оид
10:56
Ўзбекистон Ҳиндистоннинг етакчи бизнес мактаби билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда
15:54 / 25.11.2024
Ҳиндистондаги касалхонада вафот этган эркак кремациядан олдин ўзига келди
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024