Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида қурол ишлаб чиқариш соҳасида миллий компания тузилади
Саудия Арабистони ҳарбий-саноат мажмуаси маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига жавобгар бўладиган миллий компания ташкил этади. Бу ҳақда SPA агентлиги мустақил инвестиция жамғармасига асосланган ҳолда хабар тарқатди.
Агентлик маълумотига кўра, янги компания 2030 йилга қадар Саудия Арабистони ҳарбий саноатини ривожлантириш дастурининг муҳим вазифаларини бажаради.
Қайд этилишича, янги компаниянинг мамлакат ЯИМидаги улуши 14 миллиард риёлдан ортиқни (3,7 миллиард доллар) ташкил этади. Бундан ташқари, компания янги ишланмалар учун 6 миллиард риёлдан ортиқ маблағни (1,6 миллиард доллар атрофида) инвестиция қилиши режалаштирилган. Янги компания 40 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлайди.
Шунингдек, қироллик ҳарбий саноат соҳасида талабаларни ўқитишни режалаштирган.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026