Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ювентус» кетма-кет учинчи марта Италия кубогида зафар қучди
Италия кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Римдаги «Олимпико» стадионида бўлиб ўтган учрашувда «Ювентус» ва «Лацио» жамоалари куч синашди.
Учрашувнинг 12-дақиқасида ўнг қанот ҳимоячиси Дани Алвеш чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандро томонидан етказиб берилган тўпни голга айлантирди. 24-дақиқада яна ўша Сандронинг узатмасидан сўнг Леонардо Бонуччи фарқни иккитага оширди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқалари ва иккинчи бўлимда бошқа гол киритилмади.
Натижада «Ювентус» кетма-кет 3-марта, умумий бўлиб 12-марта Италия кубогида зафар қучди. «Лацио» эса сўнгги уч йилда иккинчи марта финалга йўл олиб, икки марта ҳам «Ювентус»га имкониятни бой берди.
Италия кубоги. Финал
Ювентус – Лацио 2:0 (2:0)
Голлар: Дани Алвеш (12), Бонуччи (24).
Ювентус: Нето, Алекс Сандро, Бонуччи, Кьеллини, Дани Алвес, Маркизио, Ринкон, Барцальи, Манджукич, Игуаин, Дибала (Лемина, 78).
Лацио: Стракоша, Баштуш (Фелипе Андерсон, 53), де Врей (Луис Альберто, 69), Уоллес, Баста, Милинкович-Савич, Лулич, Пароло (Раду, 21), Биглия, Кейта, Иммобиле.
Огоҳлантириш: Дани Алвес (86).



Мавзуга оид
12:15 / 02.07.2025
«Реал»да янги юлдуз порлашда давом этмоқда, Рамос уйга қайтди
12:27 / 19.06.2025
Алонсо «Реал»да дуранг билан бошлади, «Сити»да осон ғалаба
14:28 / 28.10.2024
«Арсенал» жароҳатлар гирдобида, Италия дербисида янги юлдуз порлади. Кун ўйинлари
17:00 / 19.10.2024