Кўзи ожизликни даволашга қодир доривор томчилар синовдан ўтказилди
Бирминҳем университети олимлари одамларни оғриқли инъекцияларсиз кўзи ожизликдан қутқариши мумкин бўлган ноёб томчиларни ишлаб чиқишди. Кўзи ожизликни даволашнинг янги усули каламуш ва сичқонларда синовдан ўтказилди. "Ортодокс" тиббий порталида шу ҳақида хабар берилди.
50 ёшдан кейин кўп кишилар сариқ доғ дегенерациясидан азият чекишади. Касаллик натижасида кўриш қобилияти ёмонлашади ва даволаш муолажалари талаб қилинади. Бугунги кунда касалликни фақат инъекцияларни кўз ичига йўллаб даволаш мумкин. Бу жараён ёқимсиз ва анча оғриқли кечади.
Бирмингем университети олимлари томонидан ишланган янги кўз томчилари саноқли дақиқаларда кўз ичига йўлланади - бу вақт жиҳатидан инъекциялардан узоқроқ бўлиши мумкин, лекин улардан анча хавфсиз.
Мавзуга оид
16:29 / 16.09.2024
Шишган, қизарган, йиринглаган кўзлар – конъюнктивитни қандай даволаш мумкин?
00:42 / 10.11.2023
Дунёда биринчи марта кўз трансплантацияси амалга оширилди
15:24 / 24.10.2023
Замонавий касаллик: рақамли кўз зўриқишида нима қилиш ёки қилмаслик керак?
15:03 / 01.10.2022