Фан-техника | 18:22 / 20.05.2017
5419
1 дақиқада ўқилади
Хитойда икки миллионга яқин зарарли мобил дастури аниқланди
2016 йилда хитойлик мутахассислар томонидан мобил қурилмаларга ҳужум қилиш мақсадида яратилган тахминан икки миллионта зарарли дастур аниқланди. Бу 2015 йилги кўрсаткичлардан 39 фоизга кўп, деб хабар бермоқда Синьхуа агентлиги Хитойнинг кибертаҳдидларга қарши кураш маркази ҳисоботига асосан.
Марказ катта муҳандиси Хэ Нэнцяннинг хабар беришича, 2016 йилда Хитойда 2,3 миллиард мобил қурилма бўлган, шу билан бирга, уларнинг 1,9 миллиарди Android дастурий тизимида ишлайди, IOS’да ишловчи қурилмалар сони эса фақатгина 310 миллионни ташкил этди.
Унинг қўшимча қилишича, ҳужумларнинг 99 фоизи айнан Android тизими фойдаланувчиларига қарши амалга оширилади.
Мавзуга оид
19:02 / 08.10.2024
Тадқиқот: Android фойдаланувчиларининг ярми iPhone эгалари томонидан масхарага дуч келган
20:58 / 04.09.2024
Google ишлаб чиқувчилар учун Android 15 тизимини чиқарди
18:28 / 26.07.2023
Android учун ChatGPT иловаси ишга туширилди
20:45 / 24.06.2023