Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳусийлар Трамп келиши арафасида Саудия Арабистони пойтахти томон ракета отдилар
Яман ҳудудида ҳаракат қилувчи ҳусийлар Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд томон баллистик ракета отдилар, бироқ саудиялик ҳарбийлар уни уриб туширишга муваффақ бўлишган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Саудия Арабистонининг SPA ахборот агентлиги хабар беришича, уриб туширилган Burkan-1 ракетасининг бўлаклари Ар-Риёддан жанубдаги чўлга қулаган, аҳоли орасида қурбонлар бўлмаган.
Воқеа Саудия Арабистонига АҚШ президенти Дональд Трамп келиши арафасида юз берди.
Аввалроқ АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис ҳусийлар Саудия Арабистони ҳудудини Эронда ишлаб чиқарилган ракеталар билан ўққа тутаётганларини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
10:50 / 14.07.2026
Киев яна ракета ҳужумига учради
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
08:36 / 02.07.2026